Зебунисо ва Фаррух Юсуфий Ўзбекистон қамоқхоналарида қйиноқларга солинган ва 13 май куни Андижондаги қирғиндан омон қолган ўзбекистонликлар ўтган душанба куни Германия федерал прокурорига ариза билан мурожаат қилиб, Германиядаги касалхоналардан бирида саратон касаллигидан даволанаётган Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокиржон Алматовнинг инсониятга қарши жиноятлари учун жавобгарликка тортилишини сўради. Бу ҳақда 15 декабр куни Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти тарқатган хабарномада айтилади. Айтилишича, мазкур ташкилот Германия прокурорига мурожаат қилган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаб, Алматовнинг 1991 йилда вазир этиб тайинланганидан бери у раҳбарлик қилаётган муассасаларда ўзбекистонликларнинг қийноқларга солинишига доир ҳужжатларни тақдим этган.
“Мазкур иш Зокиржон Алматов бошчилигида амалга оширилган мудҳиш воқеаларга доир ҳақиқат очиб ташлаш ва адолатни юзага чиқаришга камдан-кам бериладиган имкониятдир. Германия қонунлари Ўзбекистонда адолатни топа олмаган қурбонларга Германия судида адолат излашга имкон беради”. Бу, Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Марказий Осиё бўйича дериктори Ҳоли Картнер сўзлари.
Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Европа Иттифоқи бўйича директори Лотте Лайҳт, Германия Федерал прокурорига йўлланган аризага ҳозирча 8 нафар ўзбекистонлик имзо чекканини айтади.
“Ҳозирча 8 нафар аризачи мурожаатномага имзо қўйган. Лекин уларнинг сони ошиши кутилмоқда. Аризачилар келаси ойлар давомида, исталган вақтда мурожаатнома остига имзо чекиши мумкин. Ҳозирча имзо чекканлар орасида Андижон воқеаларидан кейин мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган ўзбекистонликлар бор”, - дейди Лотте Лайҳт.
Хўш, Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Германия федерал прокуратурасига ҳозирда мамлакат ҳудудларида даволанаётган Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокиржон Алматовни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги сўрови қандай қонуний асосга эга? Ташкилотнинг Европа Иттифоқи бўйича директори Лотте Лайҳтга кўра, федерал прокуратура уч ҳуқуқий меъёр асосида бундай сўровни қабул қилишга масъулдир.
Биринчидан, дейди Лайҳт ҳоним, Алматов ва вазирликдаги алоҳида олинган шахсларга нисбатан қийноқ қўллаганини исботловчи далиллар бор. Германия прокуратураси бу факт юзасидан жиноий иш қўзғашга ҳақли.
“Бундай сўровимизни қондириш қийноққа қарши умумжаҳон конвенциясига мос бўлган Германия жиноят кодексида кўзда тутилган. Бу эса, жиноят жабрланувчи ва жабрловчи миллати ва жиноятнинг қайси давлат ҳудудида содир этилганидан қатъий назар, Германия прокуратурасига уни тергов қилиш ва жазолаш имконини беради, деганидир”, - дейди Ҳюман Райтс Уотч вакиласи.
Алматовнинг Германия ҳудудида жазоланиши учун асос берадиган яна бир ҳуқуқий меъёр Лайҳт хонимга кўра, 2002 йили қабул қилинган янги немис қонунларидир. Халқаро жиноят суди меъёрларига мослаб қабул қилинган бу янги қонунлар, дейди Ҳюман Райтс Уотч расмийси, Германия федерал прокуратурасини инсониятга қарши жиноятлар, уруш жиноятлари ва геноцид бўйича ўз терговини олиб боришга масъул қилади.
Ва ниҳоят учинчи асосимиз, бевосита Андижон воқеларидир. Бу воқеаларнинг қирғин экани инобатга олинса, у ҳам инсониятга қарши жиноят бўлади ва қирғинда бевосита қатнашган Зокир Алматовни айни жиноят бўйича суд қилишга асос беради, дейди Лайҳт хоним.
Ҳюман Райтс Уотч вакиласининг билдиришича, германия федерал прокуратурасига йўлланган сўровга Алматов ва у қарийб 15 йилдан бери бош бўлиб келган вазирлик томонидан амалга оширилган жиноятларни фош қилувчи далил ва ҳужжатлар илова қилинган. Бу далиллар эса, Ҳюман Райтс Уотчнинг бир неча йилдан бери Ўзбекистон ички ишлар тизимидаги жиноятлар устида олиб борган тадқиқотлари маҳсулидир, дейди ташкилот расмийси.
“Бу далиллар ҳам қийноқлар қўлланилгани, ҳам бу қийноқ амалиётининг ўзгаришсиз давом этаётганига оиддир. Биз қийноқлар масаласини Ўзбекистондаги тегишли расмийлар билан бир неча бор муҳокама қилганмиз, аммо вазяитда ҳеч нарса ўзгармади. Бу ҳам далил”, - дейди Лайҳт хоним.
Қолаверса, ташкилотимиз ўз тадқиқоти хулосаларидан ташқари, БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси ҳисоботи, БМТ инсон ҳуқуқлари идорасининг Андижон воқеалари бўйича ҳисоботи, ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг материалларини ҳам Германия федерал прокуратурасига юборди, деб қўшимча қилади суҳбатдошимиз.
Ўзбекистондаги қийноқлар масаласида кўп йиллардан бери бевосита ишлаб келаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов Ҳюман Райтс Уотч сўровини қўлловчи далиллардан бири сифатида шу йилнинг 2 январ куни жасади яқинларига келтириб берилган Самандар Умаровни эслайди. Самандар Навоий вилоятидаги қамоқхоналардан бирининг махбуси бўлган. Ўлимидан бир неча куни соппа-соғ бўлган бу йигитнинг майитида, унинг қийноқлар натижасида нобуд бўлганига ишора қилувчи кўплаб тан жароҳатлари бўлган, дейди инсон ҳуқуқлари фаоли.
Иккала ўғли ҳам диний гуруҳларга аъзоликда айбланиб, узоқ йиллик қамоққа ҳукм этилган оналардан бири ҳам қийноқлар Алматов тасарруфида бўлган Ўзбекистон қамоқхоналарида кенг тарқалган ҳол эканини тасдиқлайди.
Суҳбатдошимизга кўра, диний гуруҳларга аъзоликда айбланган махбусларга нисбатан калтаклаш, ҳақорат қилиш ва сабабсиз жарима изоляторларида сақлаш каби турли қйиноқлар қўлланилади.
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тизимларида қийноқнинг кенг қўлланишига оид бунда кўрсатма ва далиллар, юқорида айтганимиз каби, Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти томонидан йиғилиб, германия федерал прокурори номига йўлланган. Бу ҳужжатларни ўрганиш учун вақт лозимлиги боис, ҳозирча прокуратура сўровимизга жавоб бермади, дейди ташкилотнинг Европа Иттифоқи бйўича директори Лотте Лайҳт.
Хўш, Ўзбекистон ҳукумати Германия Қўшинларининг Термиз ҳаво базасида бундан кейин ҳам қолишларига рухсат берган айни кунларда Германия пркуратураси муносабатларни бузиши мумкин бўлган бундай иш юзасидан тергов бошлашга ботинармикин?
“Биз Алматов устидан жиноий иш кўзғашни сўраб қилган аризамиз айрим немис сиёсатчилари ғашига тегишини биламиз. Шунга қарамай, Германия ҳукуматидан ҳуқуқий жараёнларга аралашмаслик ва масаланинг фақат Германия федерал прокурори томонидан мустақил ҳал қилинишига қўйиб беришини талаб қиламиз. Биз бу масалада сиёсий босим бўлмаслигини кутмоқдамиз”, - дейди Ҳюман Райтс Уотч ташиклотининг Европа Иттифоқи бўйича директори Лотте Лайҳт.