Россия собиқ Бош вазири Михаил Касянов Демократик партия раҳбарлигини қўлга кирита олмади.

Кўпчилик Кремл танқидчиси Касянов 2008 йил ўтказиладиган президентлик сайловига ўз номзодини қўйишини тахмин қилаётган эди. Бироқ Демократик партиянинг Москвада шанба куни ўтказилган қурултойида 225 делегатнинг аксарияти Касянов ўрнига Андрей Богдановни партия раҳбари этиб сайлади.