Ироқ марказий сайлов комиссияси раҳбари Ҳусайн Ҳиндави сунний коалициясининг сайловни қайтадан ўтказиш талабини қатъий рад қилди.

Суннийлар 15 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижаларига ишончсизлик билдиришди.
Расмий маълумотларга кўра¸Ироқ шиалари иттифоқи деб аталаган сиëсий блок сайловда 59 фоиз овоз қозонган бўлса¸ суннийлар 19 фоиз овоз олишди.
Ироқ парламентига Бағдод шаҳридан сайланган депутатлар бошқа вилоят вакилларидан икки марта кўпдир.