Андижон воқеаларида айбланиб яна 37 одам узоқ муддатларга озодликдан махрум этилди. Бу борадаги суд ҳукми Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкамаларда ўқиб эшиттирилди. Бошқа бир маҳкамада эса 24 собиқ милиция ва ҳарбий ходими ишига масъулиятсизлик айби билан 3 йилгача муддатга қамоқ жазосига тортилган.
Айтилаётган 37 шахсга қасддан одам ўлдириш, террорчилик, мавжуд конституциявий тузумга қарши ҳаракат қилганлик ва бошқа ўта оғир жиноий айблар қўйилган. Маҳкама давомида бу жиноий айблар қанчалик исботини топган ва судланувчилар уларга қўйилган айбларга қанчалик иқрор бўлишгани қоронғу. Сабаби маҳкама ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раиси Сурат Икромов Андижон воқеаларида айбланиб жазога тортилганлар орасида, 13 май куни тасодифан Бобур майдонига бориб қолган одамлар ҳам бўлиши мумкинлигини эхтимолдан қочирмайди. "Майдонда бўлаётган воқеаларни кўришга чиққан одамларни ҳам, ярадор бўлган одамларни ҳам кейин қўлга олиб, устидан жиноий иш очишган. Шунинг учун ҳам ҳукумат бу маҳкамани ёпиқ ўткизмоқда", - деди Сурат Икромов.
Шундай қилиб Андижон воқеаларида айбланиб, озодликдан махрум этилган шахслар сони 150дан ортди. Бундан аввалги маҳкамада 41 шахс узоқ муддатли қамоқ жазоларига тортилган ва уларга ҳам қотиллик, мавжуд конституциявий тузумга қарши ҳаракат каби айблар қўйилган. Ўзбекистон Олий суди расмийлари давлат сирлари билан боғлиқ маълумотлар жараён давомида тилга олиниши ҳамда жабрланувчилар ва гувоҳлар хавфсизлигини ўйлаган холда маҳкамалар ёпиқ кечаётганини билдиришган.
Андижон билан боғлиқ Бошқа бир маҳкамада эса 24 нафар ҳуқуқ тартибот органи ходими ишига масъулиятсизлик ҳамда ҳизмат лавозимини суистеъмол қилганликда айбланиб 3 йилгача озодликдан махрум этилган.
Кузатувчилар Андижон бўйича жавобгарликка тортилган собиқ милиция ходимлари Бобур майдонида қуролсиз халққа ўт очиш буйруғини бажаришга шошмаган собиқ амалдорлар бўлиши мумкинлигини айтишган.
Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеаларида 187 одам ўлганини ва уларнинг аксарияти экстремистлар бўлганини иддао қилган. Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари эса Андижонда намоишчилар ҳукумат кучлари тарафидан ўққа тутилгани оқибатида мингдан зиёд одам нобуд бўлганини айтишган. Ҳозирга қадар Тошкент ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг Андижон воқеаси бўйича мустақил тергов ўтказиш чақириқларини инкор этиб келмоқда. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов декабр ойида мамлакат Конституцияси куни муносабати билан қилган чиқишида Ғарбни мамлакат ички ишларига аралашаётганликда айблаб чиқди.
Лондондаги "Ҳизбут Таҳрир" ташкилоти ўз баёнотида Ўзбекистонда ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган маҳкамани Каримов режими олиб бораётган катағон кампаниясининг навбатдаги босқичи деб атади.
"Бу адолатни хаспўшлашдир. Андижон қирғинини содир этганлар озод юрган бир пайтда, бегуноҳ инсонларнинг жазога тортилиши бу коррупцион ўзбек режими амалга ошираётган қатағон кампаниясида очилган янги саҳифадир", - деди Ҳизбу Таҳрир вакили Имрон Воҳид.
Маълумки Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Андижон воқеаларида Ҳизбу Таҳрирни ҳам айблаган. Андижон воқеаларида айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилганлар орасида ташкилотингиз аъзолари ҳам борми, дея сўрайман Ҳизбу Таҳрир вакили Имрон Воҳиддан.
"Бу ҳақда маълумотга эга эмасман. Лекин шуни биламанки, Ўзбекистон режими кўпларни бунда айблаган. Бу режим Андижон воқеаларида Америка ҳукуматини ҳам айблаган. Журналистларни ҳам айблаган. Кўплаб ахборот воситалари вакиллари бу давлатни тарк этишга мажбур бўлди. Бу режим ўзидан бошқа ҳаммани айблайди. Аслида Андижондаги қирғин шу ҳукуматнинг иши. Андижон воқеаларига бизнинг алоқамиз йўқ", - деди Имрон Воҳид.
Шундай қилиб Андижон воқеаларида 150дан зиёд одам айбланиб қамоқ жазосига тортилди. Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромов фикрича бу жараён шу билан тўхтамайдиган.