Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари сўнгги бир неча кун ичида 430 нафар эркак маҳбусни қамоқдан озод қилди.

Улар жиноят содир этишга алоқадор бўлмаганликлари учун қўйиб юборилган. Ҳозирда Ироқ қамоқхоналарида 14 минг маҳбус сақланмоқда. Уларнинг аксарияти маҳкама жараёни бошланишини ёки ўзларига расмий айблов эълон қилинишини кутмоқда.