Турмуш тобора қимматлашиб бораётгани учун минглаб Россия фуқаролари норозилик намойиши ўтказдилар.
Владивосток шаҳрида беш мингга яқин пенсионер газ, электр ва уй ижара хақлари қимматлашиб кетаётганига ўз норозиликларини билдирдилар. Россия Узоқ Шарқидаги Хабаровск ва Омск шаҳарларида ҳам шу каби норозилик акциялари ўтказилди.