Халқаро хабарлар Чеченистон президенти Алу Алханов(суратда) бугун Рамзан Қодировни мамлакат бош вазири лавозимига тавсия этди. март 02, 2006 29 яшар Рамзан Қодиров икки йил аввал ўлдирилган Чеченистон президенти Аҳмад Қодировнинг ўғлидир.Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Рамзан Қодировнинг Чеченистонда одам ўғирлаш ва фуқароларга зўравонлик қилаëтган махфий гуруҳ раҳбари эканини айтишмоқда.Эртага Чеченистон парламенти Қодиров номзодини муҳокама қилади.