Ироқнинг Бақуба шаҳрида юз берган портлаш оқибатида 6 киши нобуд бўлди.

Улар орасида тўрт нафар полициячи ҳам бор.
Мамлакат пойтахти Бағдод шаҳрида ҳам портлашлар занжири юз берди.
Ичига бомба тўлдирилган бешта машина бирин кетин портлади.
Бу портлашлар оқибатида қурбон бўлганларнинг аниқ сони хозирча номаълум.
Ироқ президенти Жалол Талабоний Ироқ парламентининг биринчи мажлиси 12 март куни ўтказилишини билдирди.
Ўшандан кейин депутатлар 60 кун ичида янги президентни сайлаши ва ҳукумат таркибини аниқлашлари лозим.