Покистон расмийларига кўра¸ Афғонистон чегарасида ўтказилган аксилтеррор амалиëти пайтида 70 исломий жангари ўлдирилган.

Ҳукуматга қарши томон эса фақат 17 киши нобуд бўлгани ҳақида билдирган.
Ҳарбий амалиëтнинг душанбага ўтар кечаси бошлангани айтилмоқда.
Исломий жангарилар Мироншоҳ шаҳридаги меҳмонхонани ишғол қилганидан кейин ҳукумат кучлари жавоб ўтини очишган.
Маълумотларга кўра¸ оддий аҳоли ҳарбий амалиëт ҳудудини ташлаб қочмоқда.