Айни пайтда¸ Москва шаҳар суди ЮКОС нефт ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский шикоят аризасини рад қилди.

Ходорковский ўз ҳимоячиси Генрих Падва орқали ўзига берилган саккиз йиллик қамоқ жазосини қайта кўриб чиқишни сўраган эди.
Падва ўз мижозининг эндиликда Москва шаҳар суди ҳукмидан юқори инстанция маҳкамасига шикоят қилажагини билдирди.
Яқинларгача Россиядаги энг бадавлат шахс саналган Ходорковский¸ ўтган йил солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва товламачиликда айбланиб¸ 8 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Ҳозирда у жазони Сибирдаги қамоқхоналардан бирида ўтамоқда.