Кеча кечқурун Санкт Петербургда 9 яшар қизчани миллатчилар пичоқлаб кетгани гумон этилмоқда.

Ярим рус, ярим ҳабаш бўлган қизчаиннг жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.
Интерфакс агентлигига кўра, прокуратурадаги ўз номини ошкор этишни истмаган манба, ҳужумчилар қизчанинг орқасидан унинг хонадони жойлашган подъездгача пойлаб келиб, бир неча марта пичоқлаган.
Прокуратура мазкур воқеа юзасидан жиноий иш қўзғади.
Россияда ирқий асосдаги ҳужумлар сони ортиб бормоқда. 2004 йилда Санкт Петербургда 9 яшар тожик қизнинг ўлдириб кетилгани бу шаҳарда ирқий адоватнинг кучаяётгани борасидаги хавотирларга сабаб бўлган.