Қўшма Штатлар Ироққа миллий ҳамжиҳатлик ҳукуматини тузиш борасида босим ўтказмоқда.

АҚШнинг Бағдоддаги элчиси Залмай Ҳализад бугун қилган чиқишида Ироқнинг сиёсий партиялари тез орада коалицион ҳукуматни тузишлари ироқликлар учун ҳаёт мамот масаласи эканини айтди.
Шанба куни Бағдодга сафар қилгани АҚШнинг икки сенатори Жон МакКэйн ва Расс Файнголдлар ҳам Ироқдаги партияларни иложи борича тезроқ ҳукумат тузишга чақирган эди.
Ироқ ҳукуматини тузиш бўйича музокаралар Ироқ президенти Жалол Талобонийнинг қароргоҳида давом этмоқда.