Новосибирск вилоят суди бир гуруҳ рус ирқчилари яъни скинхедлари устидан ҳукмни элон қилади.

Маҳкаманинг қора курсисида талаба ва юқори синф ўқувчилари бўлган саккиз нафар Россия фуқароси ўтирибди.
Улар миллий адоват қўзғаш¸жиноий гуруҳ тузиш ва тажовузларда айбланишмоқда.
Улар 2002 йилда тожикистонлик бир фуқарони аëвсиз калтаклаб 18 жойига пичоқ тиққанларидан кейин қўлга олинган эди.
Айбланувчилар ўз айбларига иқрор бўлишмаяпти.