Президент матбуот хизматида маслаҳатчи бўлиб ишлаган Симон Киладзе(суратда) президент, ҳукумат ва парламент ҳақидаги махфий маълумотларни хорижий давлатга берганликда айбланмоқда. Грузия Ички ишлар вазири Киладзенинг қайси мамлакат учун ишлаганини маълум қилмади. Айтилишича, Киладзе 2004 йилдан бери хориж разведка хизматига берган маълумотлари учун камида 20 минг АҚШ доллари олган.