АҚШ президенти Жорж Буш ўзининг яқин ёрдамчиси ва маслаҳатчиси, Оқ уй маъмурияти бошлиғи Эндрю Кард истеъфога чиққанини эълон қилди.
Карднинг ўрнини Федерал бюджет раҳбари Жошуа Болтен эгаллайди. Буш Кард хизматларини юқори баҳолар экан, у хусусий иш фаолияти билан шуғулланишини билдирди.