ИТАР ТАСС ахборот агентлигига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори биринчи ўринбосари Сергей Смирнов уларнинг ҳаммаси фаолияти таъқиқланган “Хизуб-Тахрир” гуруҳи аъзолари бўлганини айтган. Смирнов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари вакиллари билан учрашиш учун Тошкентга сафари чоғида шуни маълум қилган. Учрашувда хавфсизлик билан боғлиқ масалалар муҳокама этилмоқда.