АҚШ ҳарбийлари тарқатган баёнотга кўра, экипаж эъзолари жасадини қидириш ишлари давом этмоқда. Маълумотларга кўра, вертолёт патрул-назорат парвозини амалга ошираётган пайтда уриб туширилган. Якшанба куни эрталаб ироқлик исёнчилар гуруҳи вертолёт уриб туширилганини даъво қилган эди.