Эрон узоқдан туриб бошқарилувчи ўрта масофага учадиган янги “Ер-ҳаво” русумидаги ракета синовини ўтказди.

Синовдан кейин Эроннинг Инқилоб посбонлари раҳбари, генерал Яхё Раҳим Сафавий энди Эрон ҳар қандай ташқи ҳужумга қарши тура олишини айтди. Айни пайтда, Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий ўз мамлакати ҳарбий сиёсати мудофаа мақсадларига асосланганини айтди: “Эрон Ислом республикаси эришган ютуқлар минтақа хавфсизлигига таҳдид солмайди, балки ижобий таъсир этади”.