Москва марказида бир неча минг фуқаро намойиш ўтказди.

Улар маиший хизматлар нархи ошаётганига норозилик билдирдилар. Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш норозилик акциялари ўтказилди. Намойишлар турли жамоалар ва сўлчи гуруҳлар ташаббуси билан уюштирилди. Россия ҳукумати расмийлари уй-жой соҳасида ислоҳотлар ўтказиш шу тизим самарадорлигини оширади, демоқдалар.