Қозоғистон суди мухолифатдаги Олға партиясининг Адлия вазирлиги устидан берган шикоят аризасини қаноатлантирди ва вазирликнинг мухолифат гуруҳини рўйхатдан олмаслик қарорини ноқонуний деб топди.

Адлия вазирлиги Олға партияси тарафдорлари қўйган имзоларнинг ярмидан кўпини сохта дея¸ партияни рўйхатга олишдан бош тортган эди.
Қозоғистондан олинган яна бир хабарга кўра¸ қозоқ ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия расмийлари томонидан террорчиликда гумон этилган шахсни ушлаб¸ Россияга экстрадиция қилган.
Россия томони Ваха Измайловни халқаро террор гуруҳига алоқадорлик ва Шимолий Кавказда террор ҳаракатларини амалга оширганликда айблаб келмоқда.