Музокараларда АҚШ-Қирғизистон муносабатлари¸ Қирғизистонда иқтисодий ва сиëсий ислоҳотлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Юқори даражали Америка дипломати Вашингтоннинг бу борада Бишкекка ëрдам беражагини таъкидлади.
Сафар давомида мухбирлар билан учрашган Баучер¸ хусусан АҚШ-Ўзбекистон муносабатларига ҳам тўхталди ва Тошкент ҳукуматининг хорижий ва маҳаллий ноҳукумат ташкилотларига нисбатан репрессиялари¸ шунингдек Андижондаги хунрезликларни кескин танқид қилди.
“Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларига нисбатан даҳшатли зўравонлик қўллаган Андижон қирғинидан кейин биз нима иш қилишимиз мумкинлигини билмай қолдик. Биз ўз фуқароларини қирғин қилган ҳукуматни қўллай олмаймиз ва агар Тошкент режими шу усулда ҳаракат қилаверса¸ Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам ишлаш имконларидан маҳрум бўламиз. Вазият ўта оғирлашиб бормоқда”¸ - деди Баучер Бишкекда.