Тожикистон парламенти хорижликларнинг тожикистонлик болаларни асраб олишини тақиқлади.

Тожикистон парламентининг инсон ҳуқуқлари қўмитаси раиси Шерхон Салимовнинг таъкидлашича, қабул қилинган қонун барибир ота-онасидан бири тожикистонлик бўлган оилага болани боқиб олиш имконини беради.
“Ушбу қонун Тожикистон имзо чеккан халқаро ҳужжатларга мосдир”, - деди Ш.Салимов.