Афғонистоннинг Хост вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида уч полициячи ҳалок бўлди.

Бугун эрталаб эса, Ҳелманд вилоятида худкуш бомачи коалиция кучларига уюштирган ҳужумда уч аскар, жумладан икки британиялик ҳарбий нобуд бўлганди.
Айни пайтда, Афғонистон ва коалиция кучлари мамлакат шимолидаги Кунар вилоятида жанггариларга қарши кенг қамровли амалиёт давом этмоқда.