Бу ҳақдаги ҳисоботда айтилишича, ўтган йил бошида атиги 9 миллион қочқин бор эди. Ҳисоботда 90-йиллар бошида қочқинлар сони 18 миллион кишини ташкил этгани қайд этилади.
Олий комиссарлик сўнгги йилларда айрим урушларнинг тугаши муносабати билан кўпчилик қочқинлар уйларига қайтиб келганини таъкидлайди. Бироқ бунга дунё давлатларида қочқинларга нисбатан бепарволикнинг кучайиши ҳам сабаб бўлгани айтилади.
Ҳисоботда билдирилишича, кўплаб давлатларда бошпана бериш сиёсатининг қатъийлашиши қочқинлар ҳимоясини таҳдид остига қўймоқда.