Фаластин гуруҳларидан бирининг етакчиси мухторият ички ишлар вазирлигидаги маъсул вазифага тайинланди.

Гап Исроилга ракета зарбалари уюштирган "Халқ қаршилиги қўмитаси" етакчиси Жамол Абу Самҳадон ҳақида кетмоқда.
Самҳадоннинг бу лавозимга тайинланиши Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ва Ҳамас гуруҳи ўртасида бораëтган сиëсий курашга яна бир далил бўлди.
Ҳамас Фаластиндаги куч салоҳиятига эга идоралар тизгинини қўлга олишга интилмоқда.