Афғонистоннинг янги ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанто “Покистон билан муносабатларни яхшилаш Афғонистон ташқи сиёсатидаги устивор йўналиш” эканини таъкидлади.

У икки давлат террорчиликка қарши биргаликда кураш олиб боришига умид билдирди.
Бу давлатлар ўртасидаги алоқалар расмий Кобул Покистонни толибларга қарши етарлича кураш олиб бормаётганликда айблаганидан сўнг ёмонлашган эди.
Шунингдек, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Том Конигс ҳам Покистонни “Толибон” аъзоларининг Афғонистон ҳудудига ўтишига қарши чора кўришга чақирди.