Россиянинг Сибир ўлкаси шарқий қисмидан Осиёга нефт қувури ётқизиш ишлари бошланди.

Иркутск вилоятидаги Тейшет шаҳри яқинида, нефт қувурининг дастлабки икки участкасида пайвандлаш ишлари бошланди. Находка шаҳригача чўзиладиган мазкур қувур йилига 80 миллион тонна нефт транспорт қилиш қувватига эга бўлади. Находкадан нефт Япония ва Жанубий Кореяга экспорт қилинади.