Афғонистоннинг Нангарҳар вилояти ҳокими Гул Оға Шерзой суиқасддан омон қолди.

Ҳарбий машинага ўрнатилган мина Шерзай одатда ишга келадиган пайтда¸ унинг идораси яқинида портлатилди. Аммо ишга одатдагидан бир соат аввал келган ҳокимга шикаст етмади.
Айни пайтда¸ Фараҳ вилоятидаги ҳакамлардан бири толиблар жангарилари деб тахмин этилаëтган икки шахс томонидан отиб ўлдирилди.
Айтилишича ҳакам¸ номоз ўқиб¸ масжиддан чиқаëтган чоғида отиб кетилган.