Европа комиссияси Сербия билан музокараларнинг навбатдаги босқичи кечиктирилганини эълон қилди.

Бунга эса Белград ҳукуматининг уруш жиноятларида айбланаëтган собиқ генерал Радко Младични қамоққа олиб¸ уни Халқаро трибуналга топшириш уринишларини пайсалга солаëтгани сабаб бўлган.
Европа иттифоқининг кенгайтириш масалалари бўйича комиссионери Олли Ренга кўра¸ Сербия ҳукумати ЕИ билан музокараларни давом эттиришни истаса¸ Младични қамоққа олиши шарт.
“Ана шу сабабдан Европа комиссияси барқарорлаштириш ва ҳамкорлик келишуви юзасидан бораëтган музокараларни тўхтатишга мажбур бўлди. Сербия собиқ Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича халқаро трибунал билан тўлиқ ҳамкорликка эришган тақдирда¸ комиссия сўзлашувларни давом эттиришга тайëр”¸ - деди жаноб Рен.
Бу музокаралар Сербиянинг босқичма-босқич ЕИ га аъзо бўлиши учун ўта муҳимдир.
Сўнгги хабарларга кўра¸ Белград ҳукуматининг Младични қамоққа олишга муваффақ бўла олмаëтгани юзасидан бугун Сербия бош вазири ўринбосари Миролюб Лабуш истеъфога чиққан.