Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов Остонага икки кунлик ташрифини бошлади.

Раҳмоновнинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан музокара чоғида қишлоқ хўжалик, энергетика ва саноат соҳасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Сўзлашувдан кейин Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида олтита шартнома ва битта қўшма баёнот имзоланди. Жума куни Раҳмонов Евроосиё университетига бориб, бизнес форумда қатнашади.