Интерполнинг Тошкентдаги идораси маълумотига кўра, миллати уйғур бўлган Диловар март ойида Интерполнинг Қирғизистон ва Хитойдаги идоралари сўровига биноан ушланган. Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари Диловарни 2000 йил мартида республикадаги Уйғур жамияти раиси Ниғмат Байзаковни ўлдирганликда гумон қилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Хитой ҳукумати эса Диловарни 2000 йил май ойида Шинжонга сафар қилган давлат делегациясига ҳужум уюштирганликда айблаган.