БМТ Бош котиби Кофи Аннан жума куни Суданда имзоланган “Тинчлик ҳақида”ги келишувнинг Судан ҳукумати ва Дарфур вилоятидаги қуролли гуруҳлар томонидан тезда амалга оширилишига чақирди.

“Келишувга эришиш жараёни тугаши билан, уни дарҳол амалга тадбиқ этиш керак бўлади. Хусусан келишувнинг муҳим бандларини амалга ошириш учун Африка Иттифоқининг қуруқлик кучлари ҳозирлигини мустаҳкамлашимиз лозим бўлади. Айни пайтда, гуманитар ёрдам кўрсатиш кўрсатиш ишларини давом эттириш керак. Бунинг учун маблағ керак бўлади. Ҳозирча биз зарурий маблағнинг 20 фоизига эгамиз”, – деди БМТ Бош котиби К. Аннан.