Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмита Ўзбекистон Марказий Осиёда диний эркинликлар қўпол равишда бузилаётган давлат экани ҳақидаги АҚШ ҳисоботини рад этди.

Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигига кўра, жума куни кечқурун ҳукумат Интернет сайтига йўлланган баёнотда “АҚШ ўзининг сиёсий демарши давомида реал воқеликдан кўз юмиб икки юзламачилик сиёсатидан фойдаланмоқда” дейилади .
Халқаро диний эркинликлар масалалари бўйича АҚШ комиссияси чоршанба куни эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистон диний эркинликлар “систематик ва очиқдан-очиқ” бузилаётган мамлакатлар сифатида қайд этилган.