Дубровник шаҳрида ўтказилган “Адриатик хартия” ташкилотига аъзо давлатлар саммитда қилган чиқишида Чейни бу мамлакатларнинг демократик ислоҳотларни жорий этиш ниятларини олқишлади.
“НАТО ва Европа Иттифоқига қўшилиш ниятларингизни тушунамиз. НАТО ва Европа Иттифоқи учун янги аъзоларни қабул қилиш ўта муҳимлигини ҳам тушунамиз. Ташкилотларга қўшилиш ниятида бўлган халқлар, бу ташкилотларни ёшартиришга ёрдам беради. Бу эса демократиянинг асосий ва фундаментал қадриятларини қарор топтиришдаги ҳаракатларимизни тўғри йўналтиришга ҳисса қўшади”, - деди Чейни.
Вашингтон мулозими шунингдек, бу мамалкатларнинг Ироқ ва Афғонистонда АҚШ етакчилигидаги ҳарбий амалиётларда иштироги муҳим аҳамиятга эга, деди.
Хорватия, Македония ва Албания 2003 йилда “Адриатик хартия”, деб номланувчи ҳужжатни имзолаган. Унга кўра, бу уч мамлкат НАТОга аъзо бўлиши кўзда тутилган.