Ўз нутқида Путин Россия нафақат ўзини ташқи хатарлардан ҳимоя қилиш¸ балки хориждан бўладиган сиëсий босимларга қарши туриш учун ҳам қудратли армияга эга бўлиши лозимлигини таъкидлади.
“Биз ҳамиша эҳтимолий ташқи агрессия ва халқаро терроризм хуружларига зарба беришга шай бўлишимиз лозим. Биз ким бўлмасин ўз фойдасини кўзлаб ташқи сиëсат борасида Россияга босим ўтказишга уриниш қилганда¸ унга тегишли жавоб қилишга ҳозир бўлмоғимиз керак. Қуролли қудратимиз қанчалар кучли бўлса¸ ташқаридан бизга босим қилиш уринишлари шунчалик кам бўлишини очиқ айтишимиз шарт”¸ - деди Путин ўз нутқида.
Кремл раҳбарига кўра¸ Россия армияси замонавий дунëнинг исталган таҳдидига тегишли жавоб қайтаришга қодир.