Фаластинда ҳокимият тепасига келган “Хамас” гуруҳининг матбуот вакили Мисрдан Ғазога 639 минг евро, яъни 800 минг АҚШ долларидан кўпроқ миқдорда пул олиб ўтаётган пайтда ҳибсга олинди.

Фаластин божхона идораси расмийларининг билдиришича, Сами Абу Зуҳрий Рафаҳ чегара текширув пунктида ушлаган. Фаластин қонунларига кўра, фуқаролар икки минг АҚШ долларигача миқдордаги пулни чегарадан олиб ўтиши мумкин. Чегарадан ундан кўп пул олиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар эса декларация тўлдириши керак бўлади.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бу воқеа юзасидан текширув ўтказиш ҳақида буйруқ берди.