Тожикистон оммавий ахборот воситаларининг Сўғд вилояти прокурори ёрдамчиси Асадулло Ўруновга асосланиб маълум қилишича, судланувчилар фаолияти тақиқланган Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари бўлган. Улар террорчилик, диний адоват қўзғаш, қуролга ноқонуний эгалик қилиш, кўп хотинлилик ва бошқа жиноятларда айбдор топилган.