Шу ой бошида Ҳ.Карзайнинг матбуот вакили Эроннинг ядровий дастури масаласида юзага келган бўҳронни ҳал этишда Афғонистон АҚШ ва Эрон ўртасида воситачи бўлиши мумкинлигини айтган эди. Теҳронга сафари чоғида Ҳ.Карзай бу масалани қайта кўтариши мумкинлиги айтилмоқда.
Бироқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг ядровий дастур масаласи учрашув кун тартибига киритилмаганини билдирди.