Теҳронга сафарининг иккинчи кунида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қосимжўмарт Тўқаев мамлакати Эрон билан алоқаларни кенгайтириш ниятида эканини маълум қилди.
Шунингдек, у Эрон расмийлари билан музокаралар чоғида ўз ҳукумати бу давлатга етказилаётган қозоқ нефти ҳажмини оширишни режалаштираётганини ҳам билдирди.