Келаси ой Эронда “Камаз” юк машиналарини йиғадиган янги завод ишга тушади.

Бу ҳақда Россиядаги “Камаз” заводи директор ўринбосари Ирек Гумеров маълум қилди. Унинг айтишича, завод икки йил ичида тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди ва йилига 1,5 минг дона “Камаз” машинасини йиғади. Ҳозир Вьетнам, Қозоғистон, Озарбойжон, Полша, Украина ва Эфиопияда “Камаз” юк машинаси йиғадиган заводлар ишлаб турибди.