АҚШ президенти Жорж Буш 28 июль куни Буюк Британия бош вазири Тони Блэр билан учрашувдан сўнг Ливанга зудликда халқаро тинчликпарвар кучлар жойлаштирилиши кераклигини айтди.

“Келаси ҳафта БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Мақсадимиз БМТ резолюцияси 7-бандига мувофиқ зудлик билан қарама-қаршиликни тўхтатиш ва халқаро кучлар жойлаштирилишига мандат беришдир”, – деди АҚШ раҳбари.
АСЕАН ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Яқин Шарқ бўҳронни ҳал этишга уриниш мақсадида Малайзиядан Қуддус шаҳрига жўнаб кетди.