Украина президенти Виктор Юшченко 1 август куни кечқурун мамлакат парламентидаги фракциялар раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

Парламентда кўпчиликни ташкил этган фракциялар янги ҳукумат ташкил этиши учун конституцияда белгиланган муддат 24 июль куни тугаган эди. Шу боис, президент парламентни тарқатиб юбориш ва янги сайлов ўтказилишини эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Украинада март ойидан бери ҳукумат фаолият юритмаяпти.