Ўтган ҳафта Сомали ҳукумати расмийлари Қозоғистон белгиси туширилган икки “Ил-76” самолёти Эритреядан қурол-аслаҳалар ортиб, Могадишу аэропортига қўнганини иддао қилган эди. Бироқ Эритрея ва Сомалидаги жангарилар бу айбловни рад этди. Сомали бош вазири Али Муҳаммад Геди Миср, Ливия ва Эрон ҳукуматларини Сомалидаги исломий жангариларга Эритрея орқали қурол-аслаҳа етказиб бераётганликда айблади.