Молдовада ўлим жазоси бекор қилинди.

Аввалроқ парламент қабул қилган бу ҳақдаги қонунни чоршанба куни президент Владимир Воронин имзолади.
Қонунга биноан бундан буён Молдовада ўлим жазоси мутлақо қўлланилмайди. Аввал, бу мамлакат қонунларига биноан, ўлим жазосини ҳарбий ҳолатда ёки уруш пайтида қўллаш мумкин эди.