Тожикистон Олий суди мамлакат президенти ҳузуридаги Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш агентлиги собиқ раҳбари Ғаффор Мирзоевнинг ишини кўриб чиқди.

Ғ.Мирзоев турли жиноятларда, жумладан, ҳукуматни ҳокимиятдан ағдаришга уринишда ҳам айбланган.
3 август куни судда қилган чиқишида Ғ.Мирзоев ўзига қўйилаётган айбловларни рад этиб, қонунга зид ҳаракат қилмаганини айтди.
Олий суд бу иш юзасидан яқин кунлар ичида қарор чиқариши кутилмоқда.