“Албатта, биз унинг соғлигидан хавотирдамиз. Биз Куба республикаси лидерининг касал бўлишига кўникмаган эканмиз. Чунки, у ҳеч қачон бундай қилмаган. У жарроҳлик амалиётидан яхши ўтди ва ҳозир кун сайин тузалиб бораяпти”, - дея хабар қилди Куба вице-президенти Карлос Лахе.
Бир ҳафта аввал Фидел Кастро жарроҳлик амалиётидан ўтган. У мамлакат раҳбарлигининг барча ваколатларини ўз укаси Раул Кастрога топширган.