БМТ Ливандаги урушга барҳам берувчи резолюцияни имкон қадар тезроқ қабул қилиши керак, дея баёнот берди бугун АҚШ президенти Жорж Буш.

Матбуот анжуманида чиқиш қилган Буш АҚШ ҳукумати Ҳизбуллоҳ гуруҳи жанггариларини ҳозирги имкониятларидан маҳрум қилувчи ва Яқин Шарқда тинчликни қарор топтирувчи резолюция қабул қилинишига эришишини таъкидлади.
“БМТ резолюцияси Ливандаги низонинг асл сабабини ўзида акс эттириши керак. Ливан давлати ичида қандайдир бошқа бир ҳолат бор. Бу ерда юзага келган инқироз Ҳизбуллоҳ ҳарбий ҳаракатига қутқу солди. Шу боис ҳам резолюцияда мана шу асосий, туб муаммо ёртилиши керак”, - деди АҚШ президенти.