Санкт Петербург шаҳридаги жаҳонга машҳур Эрмитаж музейидан 220дан ортиқ нодир экспонатлар ўғирлангани Россиядаги музейларнинг ҳозирги аҳволини акс эттиради, дея баёнот берди Москвадаги Россия Маданият вазирлиги расмийлари.

Бир ҳафта олдин Эрмитаждан ўғирланган экспонатлар беш миллион АҚШ долларидан ортиқ, дея баҳоланди. Ўша ўғрилик воқеаси 1991 йилда СССР парчаланганидан кейин Россиядаги музейларда юзага келган оғир аҳволга жамоатчилик эътиборини қаратмоқда.