Ливан жанубидаги Бинт-Жубайл шаҳарчаси яқинида бугун уч исроил ҳарбийси ўлди ва беш яҳудий аскари ярадор бўлди.

Хизбулоҳ жанггарилари¸ ишғолчи исроил қўшинларига қарата танкка қарши ракеталардан зарба беришди.
Кеча айни ҳудудда уч нафар исроил харбийси ўлдирилган эди.
Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт унинг назарида Ҳизбуллоҳ орқасида ким турганлигига яна бир бор ишора қилди.
“Сизнинг биз Хизбуллоҳ жангарилари билан курашмоқдамиз деб ўйлашингизни биламан. Аммо келинг фактларга назар солайлик. Исроил давлатига Эрон ва Сурия қарши турибди. Улар Исроилга шимолдан зарба бериш учун Хизбуллоҳдан фойдаланишмоқда”, - деди Исроил бош вазири.