Афғонистон жанубида НАТО етакчилигидаги халқаро тинчликпарвар кучлар ҳарбийлари бир полиция ходимини янглиш отиб ўлдирди.

Фуқаролар кийимидаги Афғонистон полицияси ходими Хилманд вилоятидаги Муса Қала ҳарбий база яқинида турган пайтда базадан патрул машинаси чиққан. Полиция ходими эса қўлида қурол билан машинага яқинлашган. НАТО аскарлари уни исёнчи деб ўйлаб отиб ўлдирган.